Австралия терма жамоаси аргентиналик мутахассисни бош мураббий қилиб тайинлаши мумкин
Jan. 8, 2018, 12:31 p.m. 885

Аргентиналик мутахассис Марсело Бьельса Австралия терма жамоаси бош мураббийи қилиб тайинланиши мумкин. 

L'Equipe хабарига кўра, томонлар бу борада музокара ўтказмоқда. Агар у муваффақиятли якунланса, Бьелса Австралияни ЖЧ-2018 мусобақасига олиб боради.

Аввалроқ, Австралия терма жамоаси билан ишлаган Ангелос Постекоглу ЖЧ-2018 йўлланмаси қўлга киритилгач, истеъфога чиқарилган эди. Бьельсанинг сўнгги иш жойи Франциянинг «Лилль» клуби бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, Австралия ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Франция, Дания ва Перу билан беллашади.