Уэсли Снейдер «Пахтакор»нинг ОЧЛдаги рақиби «Ал-Ғарафа» қароргоҳига етиб келди
Jan. 7, 2018, 4:20 p.m. 2472

Франциянинг «Ницца» клуби сафида тўп суриб келган яримҳимоячи Уэсли Снейдер «Ал-Ғарафа» клуби қароргоҳига етиб келди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, нидерландиялик футболчи «Ал-Ғарафа» сафида тиббий кўрикдан ўтган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ яримҳимоячи «Ал-Ғарафа» клуби билан бир ярим йиллик шартнома борасида келишувга эришгани хабар қилинганди.

Маълумот учун, «Ал-Ғарафа» ОЧЛ-2018 саралаш плей-офф босқичида «Пахтакор» билан баҳс олиб боради. Учрашув 30 январ куни Қатарда бўлиб ўтиши режалаштирилган.