«ПСЖ» «Реал»ни мағлуб этишга ҳаракат қилади» - Эмери
Jan. 6, 2018, 9:31 p.m. 6247

«ПСЖ» бош мураббийи Унаи Эмери айни пайтда келажаги ҳақида қайғурмаётганини айтди.

Аввалроқ, агар «ПСЖ» Чемпионлар Лигаси нимчоракфиналида «Реал» тўсиғидан ўтолмаса, Эмери истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Мен ҳозирги кун билан яшайман. Кейин нима бўлиши ҳақида ўйламайман. Биз «Реал» тўсиғидан ўтолмасак, истеъфога чиқишим ҳақида мени ҳеч ким огоҳлантирмади.

Бу ўйинлар мен учун жуда катта чорлов. Бу Чемпионлар Лигаси финали бўлиши ҳам мумкин эди. «ПСЖ» йиллар давомида энг яхшиларни мағлуб этиш учун ҳаракат қилиб келмоқда. «Реал» эса бугунги куннинг энг яхшисидир», – деди Эмери.

«Реал» - «ПСЖ» баҳслари 14 февраль ва 6 март кунлари ўтказилади.