«Қозоғистонлик Месси» Россия чемпионатида ўйнайди
Jan. 6, 2018, 6:11 p.m. 4598

Қозоғистоннинг «Тараз» клуби ҳужумчиси Еркебулан Сейдахмет Россиянинг «Уфа» клубига ўтишга яқин, деб ёзмоқда Қозоғистон матбуоти.

«Қозоғистонлик Месси» лақабини олган 17 ёшли иқтидор «Уфа» клуби таркибида Кипрда ўтказиладиган ўқув-машғулот йиғинига отланган.

Февраль ойида футболчи 18 ёшга тўлади ва россиялик клуб билан шартнома имзолаш ҳуқуқига эга бўлади.

Қозоғистон чемпионатининг ўтган мавсумида Сейдахмет «Тараз» таркибида 15та ўйин ўтказиб, 1та гол урган.