Обамеянг трансфери Хитой трансфер бозорини портлатади
Jan. 6, 2018, 6:23 p.m. 9265

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини Хитойда давом эттиради.

Sima Sports хабарига кўра, «Гуанчжоу Эвергранд» клуби «қовоғарилар» билан габонлик футболчининг трансфери бўйича 72 миллион евролик келишувга эришган. Агар у амалга ошса, Обамеянг Хитой трансфер бозорида рекорд ўрнатади.

Аввалроқ, 28 ёшли футболчи учун «Бейдзин Гоан» 60 миллион евро таклиф қилган эди.

Жорий мавсумда Обамеянг «Боруссия» Д таркибида 23та ўйин ўтказиб, 21та гол урган.