Дунёдаги энг кўп ҳақ тўланувчи футболчилардан бири Аргентина чемпионатига ўтди
Jan. 6, 2018, 8:51 a.m. 5387

«Бока Хуниорс» ҳужумчи Карлос Тевес Хитойнинг «Шангҳай Шэньхуа» жамоаси билан шартномани бекор қилгани ва Аргентина клубига қайтганини тасдиқлади. 33 ёшли футболчи Лос-Кардалесга келиб, «Бока Хуниорс» машғулотларига киришди ҳамда жамоа билан бирга шуғулланмоқда. Бу ҳақда Аргентина клубининг «Твиттер»даги саҳифасида хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, Тевес ва «Шангҳай Шэньхуа» ўртасидаги шартнома яна бир йил амал қилиши керак эди ҳамда аргентиналик тажрибали футболчи дунёдаги энг кўп ҳақ тўланувчи ўйинчилардан бирига айланганди. 

Карлос Тевес «Бока Хуниорс» жамоаси таркибида 2001-2005 йиллар давомида тўп сурган.