«Зенит» ва «Краснодар» футболчи алмашиши мумкин
Jan. 5, 2018, 5:34 p.m. 1195

«Спорт-Экспресс» нашри «Краснодар» ҳужумчиси Фёдор Смоловни «Зенит»га ўтиши ҳақидаги тафсилотларни чоп этди.

Унга кўра, «Зенит» Смолов учун 10 млн евро ва яримҳимоячи Юрий Жирковни беради. Агар ҳужумчи «Зенит» таркибида муваффақиятли ўйнаб кетса, «Краснодар» бонусларни олади.

«Краснодар» Жирковга икки йиллик шартнома таклиф қилмоқчи. Бу «Зенит» ва Жирковнинг ўзини ҳам қониқтирмоқда.

Бундан ташқари, «Зенит» Смолов учун ҳужумчи Артём Дзюбани қўшиб бериш варианти ҳам мавжуд. Маълумки, Роберто Манчини келганидан сўнг, Дзюба асосий таркибдаги ўрнини йўқотди ва ЖЧ-2018 мусобақасида иштирок этиш имкониятига эга бўлиш учун клубни алмаштирмоқчи эканини айтган эди.

Аввалроқ, Marca нашри Смолов билан «Реал» қизиқаётгани, бундан ташқари, футболчининг «Вест Ҳэм»га ўтиш имконияти борлигини ёзган эди.

Смолов Россия чемпионатининг ўтган мавсумида 18та гол билан энг яхши тўпурар бўлган эди. Жорий мавсумда, унинг ҳисобида 10та тўп бор.