Уэсли Снейдер «Пахтакор»ни ОЧЛдан маҳрум қилиши мумкин
Jan. 5, 2018, 8:33 p.m. 9561

«Ницца» клубининг нидерландиялик яримҳимоячиси Уэсли Снейдер Қатарга кўчиб ўтишга ҳозирлик кўрмоқда.

33 ёшли футболчи «Ал-Ғарафа» клуби билан 1,5 йиллик шартнома бўйича келишувга эришган. 7 январь куни Снейдер Қатарга ташриф буюриб, клуб қароргоҳида тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг, унинг трансфери эълон қилинади, деб ёзмоқда De Telegraaf.

2017/18 мавсумида Снейдер «бургутчалар» таркибида жами 8та ўйин ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, «Ал-Ғарафа» клуби «Пахтакор»нинг ОЧЛ саралашидаги рақиби саналади. 30 январь куни жамоалар Қатарда, гуруҳ босқичи йўлланмаси учун беллашади.