Снайдер иссиқ ўлкаларга йўл олмоқда
Jan. 5, 2018, 2:23 p.m. 2075

«Ницца» ярим ҳимоячиси Уэсли Снайдер фаолиятини Қатарда давом эттиради.

Telegraaf хабарига кўра, нидерландиялик футболчи «Ал-Гарафа» билан 2 йиллик шартнома бўйича келишувга эришган.

«Ницца»дагилар уни етарли даражада жисмоний формада эмас деб ҳисобламоқда ва у асосий таркибдан тушиб қолган.

Айни вақтда 35 ёшда бўлган Снайдер ўтган йил ёзида «Галатасарой»дан Францияга кўчганди. У ўтган вақт давомида «Ницца» учун фақат 8 учрашувда майдонга тушди.