«ПСЖ» Кавани ва Пасторени жазолайди
Jan. 5, 2018, 9:28 p.m. 4603

«ПСЖ» клуби ҳужумчи Эдинсон Кавани ва яримҳимоячи Хавьер Пасторени жазолайди.

RMC хабарига кўра, иккала футболчи ҳам қисқа таътилдан сўнг, жамоа қароргоҳига вақтида етиб келмаган ва чоршанба кунги машғулотни ўтказиб юборган.

Кавани ва Пасторе «ПСЖ» спорт директори Антеро Энрикега қўнғироқ қилиб, машғулотга кеч қолиши ҳақида огоҳлантирган бўлса-да, раҳбарият уларнинг узрини қабул қилмаган.

Энди ҳар иккала футболчи ҳам интизомий жазога тортилади.