Неймар «ПСЖ» клубини тарк этишга тайёр
Jan. 5, 2018, 10:08 p.m. 22392

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар клубни тарк этиши мумкин, деб хабар беради Express.

Футболчи «Реал» тўпурари Криштиану Роналдунинг Парижга келиши ҳақидаги хабарлардан дарғазаб бўлган. 

Бразилияликка яқин бўлган манбалардан бирининг хабарига кўра, агар Роналду «ПСЖ»га ўтадиган бўлса, Неймар бу ерда қолмаслиги ҳақида раҳбариятни огоҳлантирган.

Жорий мавсумда Неймар Франция чемпионатида 14та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган.