Наингголанга Хитойдан «совчи» келди
Jan. 5, 2018, 6:18 p.m. 1521

«Рома» яримҳимоячиси Ража Наингголан Хитойга кўчиб ўтиши мумкин.

CalcioMercato хабарига кўра, «Гуанчжоу Эвергранд» клуби «бўрилар»га футболчининг трансфери учун 40 миллион евро таклиф қилмоқда.

Хитой клубининг италиялик устози Фабио Каннаваро Наингголан трансферига шахсан қизиқиш билдирган.

Жорий мавсумда, Наингголан 21та ўйин ўтказиб, 2та гол урган ва 5та ассистни амалга оширган.