Мутко ЖЧ-2018 ташкилий қўмитасидан четлатилди
Jan. 5, 2018, 5:23 p.m. 1338

Россия бош вазири Дмитрий Медведев ўз ўринбосари Виталий Муткони ЖЧ-2018 ташкилий қўмитасининг кузатув кенгаши таркибидан чиқариш ҳақидаги фармойишни имзолади.

Унинг ўрнини ташкилий қўмита бош директори Алексей Сорокин эгаллайди.

Аввалроқ, 27 декабрь куни, Мутко «Россия-2018» ташкилий қўмитаси раиси лавозимини тарк этиши ҳақида хабар берган ва ўрнини Россия футбол иттифоқи бош директори бўлиб ишлаган Сорокин эгаллашини айтган эди.

Бош вазир ўринбосари ўз қарорини, Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан Олимпиада ўйинларидан умрбод четлатилиши ҳақидаги қарори юзасидан шикоят бериши билан изоҳлаган эди.

ФИФА Мутконинг бу қарорини олқишлади ва унинг ЖЧ-2018 мусобақасига тайёргарлик жараёнидаги хизматларига юқори баҳо берди.