Молиявий жиҳатдан энг кучли клублар рейтинги тузилди
Jan. 5, 2018, 5:31 p.m. 7909

Soccerex Football Finance 100 талқинига кўра, дунёдаги энг бадавлат клублар юзталиги тузиб чиқилди.

Бу рейтингнинг илк бешталигидан «Манчестер Сити», «Арсенал», «ПСЖ», «Гуанчжоу Эвергранд» ва «Тоттенҳэм Ҳотспур» ўрин олган.

Бу рейтинг тузувчилари клубларнинг инфратузилмалари (стадионлар, машғулот ўтказиш марказлари ва бошқалар), мулклар, банк ҳисоблардаги маблағлар, шунингдек, клуб хўжайинларининг инвестициявий салоҳияти каби омилларни ҳисобга олишган. 

Якунда бу кўрсаткичлар йиғиндисидан клубларнинг қарзлари чиқариб ташланган.

Рейтингда шунингдек, Россиянинг «Зенит» клуби нисбатан юқори ўринни эгаллаган (11-ўрин).