Хави «Бавария» етакчисини Қатарга чорлаяпти
Jan. 5, 2018, 11:39 a.m. 3531

«Ас-Садд» яримҳимоячиси Хави «Бавария» етакчиси Франк Риберини ўз жамоасига чорлади.

«Рибери - Европанинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши футболчиларидан бири, Франция футболи тарихидаги энг зўр яримҳимоячилардан. Мен у билан »Ас-Садд« клубида бирга тўп суришни истайман, уни жамоага таклиф қиламан.

Қатарда ҳаёт даражаси жуда юқори. Бу оилавий турмуш учун жуда гўзал мамлакат. Бу ерда футболнинг савияси Европаникидан пастроқ, аммо яшаш учун жуда қулай мамлакат» - деб Хави сўзларини келтирмоқда Bayern & Germany твиттери.