«Бавария» Ҳайнкесни яна бир мавсумга олиб қолмоқчи
Jan. 5, 2018, 11:26 a.m. 1185

«Бавария» раҳбарияти бош мураббий Юпп Ҳайнкеснинг жамоада қолишини истаяпти, деб ёзади Kicker. 

Мюнхенликлар 72 ёшли мутахассис билан яна бир мавсумга мўлжалланган шартнома имзоламоқчи.

Бироқ, Ҳайнкеснинг бу таклифга кўнмаслиги эҳтимолдан холи эмас. Шу туфайли, «Бавария» бош мураббийликка Нико Ковач, Ральф Ҳазенҳюттл ва Юлиан Нагельсманн номзодини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ҳайнкес 2017 йил октябрь ойида, мавсум охиригача «Бавария»ни бошқаришга рози бўлган эди.