«Шальке» Пьяца билан шартнома имзолади
Jan. 4, 2018, 11:44 p.m. 1179

«Ювентус» яримҳимоячиси Марко Пьяца мавсумнинг иккинчи ярмини «Шальке» клубида ўтказади.

Немис клуби 22 ёшли хорватияликни 1 миллион евро эвазига ижарага олди. Бундан ташқари, яна 500 минг евро турли бонуслар шаклида тўланадиган бўлди.

Аввалроқ, Пьяца билан «Зенит» клуби қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, футболчи Германия чемпионатида тўп суришни маъқул кўрди.