«Олмалиқ»нинг ғалати қарори - клуб номини русчага ўзгартирди
Jan. 4, 2018, 1 p.m. 8442

Тошкент вилоятининг «Олмалиқ» футбол клуби 2018 йилдан бошлаб «АГМК» деб номланадиган бўлди, деб хабар бермоқда Sports.uz.

Бу аббревиатура олмалиқликлар ҳомийси ҳисобланмиш Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати номининг русча вариантидан олинган. Клуб раҳбариятига кўра, 2008 йилда жамоа Олий лигада айнан шу ном остида ўйнаган экан. 

Давлат тили сифатида ўзбек тили қабул қилинган юртимизда, клубнинг «ОТМК» (ҳомий номининг ўзбекча варианти) деб номламасдан, русча талқинда «АГМК» деб номланиши ҳайрон қолдиряпти. Ваҳоланки, 2008 ва ундан олдинги йилларда ҳам клуб айнан «ОТМК» номи остида мусобақаларда иштирок этган эди. 

Жамоа раҳбарияти томонидан клубнинг янги рамзи ҳам тасдиқланди. Бундан буён «АГМК» футбол клуби сариқ-қора рангдан иборат либослардан фойдаланади