«Ҳоффенҳайм» устози: «Янги йил – аҳмоқона байрам»
Jan. 4, 2018, 2:23 p.m. 2435

«Ҳоффенҳайм» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Bild нашрига берган интервьюсида, янги йилни ёқтирмаслигини айтди.

«Тўғрисини айтсам, Янги йил - аҳмоқона байрам. Биз атроф муҳит мухофазаси ҳақида кўп гапирамиз, бироқ, Янги йилда тонналаб портловчи моддалардан фойдаланамиз. Тентаклик! Мушакбозликка 5500 евро сарфлаб, кейин ҳайвонлар яхши яшаши кераклиги ҳақида гапириш ақлга тўғри келадими? Ёки ҳайвонлар мушакбозликни ёқтирадими?» - деди Нагельсманн.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли мураббий жамоаси Бундеслига жадвалида 7-ўринда боряпти.