«Менинг давримда Месси ва Роналду бунчалик кўп «Олтин тўп» ютмаган бўларди» - Роналдо
Jan. 4, 2018, 8 p.m. 5699

Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдо, ўзининг даврида Лионель Месси ва Криштиану Роналду бунчалик кўп «Олтин тўп»ни қўлга кирита олмаслигини айтди.

«Месси ва Роналду ютуқларини камситмоқчи эмасман, бироқ мен ўйнаган пайтларда рақобат жуда кучли эди.

Яқин йилларда бу икки футболчи дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун курашни давом эттиради. Бироқ, менинг давримда Зидан, Ривалдо, Фигу ва Роналдиньо бор эди. Энг яхши бўлиш жуда мушкул эди», - деб Роналдо сўзларини келтирмоқда Sport Bild.

Эслатиб ўтамиз, Роналдо 1993-2011 йилларда ўйнаган. У 1997 ва 2002 йилларда «Олтин тўп»ни қўлга киритган.