Бензема ўғлининг йўлбарс билан тушган сурати ҳаммани даҳшатга солди
Jan. 4, 2018, 9:51 p.m. 11091

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Инстаграм саҳифасида шов-шувли суратни эълон қилди.

Унда футболчининг фарзанди кичкина йўлбарсча билан ўйнаётгани акс этган бўлиб, бу пост Бензема ўқувчиларининг эътирози ва ғазабига сабаб бўлди. Уларнинг баъзиси фикрига кўра, йиртқич ҳайвоннинг кичкина болалар билан бирга ўйнаши жуда хавфли.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил февраль ойида Бензема Мартиника ороли маъмурияти томонидан жаримага тортилган эди. Ўшанда футболчи игуана билан суратга тушиб, балога қолган эди. Чунки, бу жонивор йўқолиб бораётган турга кириши туфайли, у билан суратга тушиш тақиқланган эди.