Кавани севимли машғулоти нима эканини айтди
Jan. 3, 2018, 12:29 p.m. 2594

«ПСЖ» ҳужумчиси Эдинсон Кавани балиқ овини яхши кўришини тан олди.

«Балиқ ови асабларимни тинчлантиради. Бундан ташқари, у баъзи тўпурарлик хислатларимни яхшилашга ёрдам беради. Чунки балиқни овлаш учун диққат-эътиборли бўлишим керак. Футболда бу хислатлар муҳим», - деди Кавани.

Франция чемпионатининг жорий мавсумида Кавани 18та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол урган.