ЦСКА хўжайини клубни сотиши ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди
Jan. 3, 2018, 12:44 p.m. 1985

Москванинг ЦСКА клуби хўжайини Евгений Гинер уни сотиши ҳақидаги хабарларни инкор қилди.

«Сўнгги ойларда клубни кимга, қанчага сотишим ҳақида хабарлар жуда кўпайиб кетди. Аммо буларнинг ҳаммаси уйдирма. 

Клубнинг молиявий аҳволи ёмон деган гаплар ҳам ҳақиқатдан йироқ. Одамлар Гинер ҳеч кимни сотиб олмади, демак пули йўқ деган хулосага боряпти. Афсуски, Россия чемпионати «Ким кўп сотиб олади» шиори остидаги мусобақага айланмоқда. Мен унда иштирок этишни истамайман.

Албатта, 5-6 футболчини сотиб олиб, мана молиявий аҳволимиз яхши дейишимиз мумкин. Аммо, биринчидан, молиявий фэйр-плей бунга имкон бермайди. Иккинчидан, фақат сотиб олиш билан иш битмайди. Бу ўринда селекция ишлари муҳимдир.

Йўқ, клубни сотмайман, бу аниқ» - деб Гинер сўзларини келтирмоқда ТАСС.