«Бавария» трансфер бозоридаги ишини якунлади
Jan. 3, 2018, 5:10 p.m. 4790

«Бавария» бош мураббийи Юпп Хайнкес қишки трансфер бозорида бошқа футболчи харид қилинмаслигини айтди.

Натижада, «Ҳоффенҳайм»дан келган ҳужумчи Сандро Вагнер «Бавария»нинг ягона хариди бўлиб қолди.

«Бавария»нинг трансферлари иқтисодий таваккалчилик билан боғлиқ бўлмади. Вагнер трансферидан сўнг, қишки бозордаги ишимизни якунладик» - деб 72 ёшли мутахассис сўзларини келтирмоқда TZ.