«Бавария» иккинчи дарвозабонидан ҳам айрилди
Jan. 3, 2018, 8:36 p.m. 4679

«Бавария» дарвозабони Свен Ульрайх машғулот пайтида жароҳат олди, деб хабар беради L’Équipe. 

Посбон ўнг қўлидан лат еб, машғулотни эрта тарк этишга мажбур бўлган. Ҳозирча, унинг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум эмас. Агар у яқин орада тикланиб олмаса, Бундеслига 18-туридан ўрин олган «Байер»га қарши ўйинда, дарвозага 36 ёшли Том Штарке туради.

Эслатиб ўтамиз, мюнхенликларнинг асосий дарвозабони Мануэл Нойер ҳам жароҳатини даволаш билан шуғулланмоқда. У сўнгги марта 16 сентябрда, «Майнц»га (4:0) қарши ўйинда майдонга тушган эди.