Лукас Моура «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин
Jan. 2, 2018, 11:30 a.m. 1855

«ПСЖ» клубининг ҳужумкор яримҳимоячиси Лукас Моура «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин, деб ёзмоқда Le 10 Sport.

Манкунианликлар бразилиялик футболчининг трансферини расмийлаштириш учун музокара ўтказмоқда.

Маълумки, футболчи жорий мавсумда «Пари Сен-Жермен» асосий таркибидаги ўрнини йўқотган ва ЖЧ-2018 олдидан, ўйин амалиётига эга бўлиш учун клубдан кетишни истаяпти.