Криховякнинг Парижга «сафари қариди»
Jan. 2, 2018, 10:18 a.m. 1726

«Хетафе» «ПСЖ» ярим ҳимоячиси Гжегож Криховякни ижарага олмоқчи. Бу ҳақда AS хабар тарқатди. Айни вақтда «Вест Бромвич»да ижара асосида тўп сураётган польшалик футболчининг ўзи ҳам Испанияга қайтишга қарши эмас. У доимий ўйин амалиётига эга бўлиб, 2018 йилги жаҳон чемпионатига қадар формасини тиклашни истамоқда.

Қайд этиш керакки, айни вақтда 27 ёшда бўлган Криховяк 2014-2016 йилларда «Севилья»да тўп сурган ва жамоанинг асосий етакчисига айланганди. Кейин у мураббий Унаи Эмери билан бирга Парижга йўл олди. Аммо асосий таркибга кира олмагач, ижарага берилди.

У ушбу ҳавбек жорий мавсумда Англия чемпионатида 14 учрашув ўтказди ва бир голга узатма берди.