«Барселона» Коутиньо трансферини ҳафта охирига мўлжаллаган
Jan. 2, 2018, 8:24 p.m. 6179

«Барселона» яқин вақтлар ичида «Ливерпуль» футболчиси Филиппе Коутиньо трансферини амалга оширади.

El Mundo Deportivo тарқатган хабарга кўра, каталонлар клуби ушбу 25 ёшли ҳавбек учун 110 миллионов евро тўламоқчи. Шунингдек, футболчининг натижаларига қараб бонуслар кўринишида 40 миллион евро берилиши мумкин.

Эндиликда «Ливерпуль» раҳбарияти бразилиялик футболчи бўйича бу таклифни қабул қилиши ёки рад этиши керак бўлади.

«Барселона»даги манба ушбу трансферни 5 январь куни («Ливерпуль» ўша куни Кубок доирасида «Эвертон» билан ўйнайди) ёки 7 январь куни, «Барселона»нинг «Леванте»га қарши ўйиндан кейин амалга оширади.

Бундан аввалроқ футболчи Барселонада ўзига уй қидираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Жорий мавсумда Коутиньо АПЛда 19 учрашувда майдонга тушди ва 12 гол урди.

Эслатиб ўтамиз, ёзги трансферлар чоғида «Барселона» «Ливерпуль»га Коутиньо учун бир неча марта таклиф жўнатган, аммо мерсисайдликлар ўз етакчисини қўйиб юборишни истамаганди. Шундан кейин «Барселона» Дортмунднинг «Боруссия»сидан 105 миллион евро эвазига Усмон Дембелени харид қилганди.