Горецка қайси клубга ўтиши ҳақида бир қарорга келди
Jan. 1, 2018, 12:20 p.m. 5487

«Бавария» клуби «Шальке-04» яримҳимоячиси Леон Горецка билан келишиб олди, деб хабар беради Marca.

Футболчи мавсум якунланганидан сўнг, мюнхенликлар сафига бориб қўшилади. 

Горецка хизматига «Барселона», «Арсенал» ва «Реал» клублари қизиқиш билдирган эди. «Шальке» эса уни таркибда сақлаб қолиш учун 12 миллион евро маош таклиф қилганди. Бироқ, футболчи «Бавария»га ўтишни маъқул кўрди.

Горецка 2018 йил ёзида эркин агент мақомини олади ва «Бавария»га бепул ўтади.