«Интер» яна очко йўқотди
Dec. 31, 2017, 8:47 a.m. 700

«Интер» Италия А Сериясининг 19-турида «Лацио»га қарши ўйнади. Миландаги «Жузеппе Меацца» стадионида кечган учрашувда ҳисоб очилмасдан қолди - 0:0.

«Интер» навбатдаги очко йўқотишидан кейин 41 очкоси билан Италия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринда қолмоқда. Пешқадам «Наполи» (48) билан орадаги фарқ 7та, «Ювентус» билан орадаги фарқ эса 6та.  37 очкоси бор «Лацио» бешинчи ўринда жойлашган.

А Сериянинг кейинги турида «Интер» «Фиорентина» майдонига сафар қилади (2018 йилнинг 5 январи), «Лацио» эса 6 январь куни СПАЛ меҳмони бўлади.

Италия чемпионати
19-тур

Интер – Лацио 0:0 (0:0, 0:0)
Интер – Ханданович, Жоау Канселу (Далберт, 82), Раноккия, Шкриньяр, Сантон, Весино, Гальярдини, Кандрева (Жоау Мариу, 73), Валеро (Брозович, 85), Перишич, Икарди.
Лацио – Стракоша, Баштуш, де Врей, Раду, Марушич, Пароло, Лейва, Милинкович-Савич (Нани, 83), Лулич (Лукаку, 58), Луис Альберто (Фелипе Андерсон, 65), Иммобиле.
Огоҳлантиришлар: Сантон (67), Весино (72), Раду (78).