Дибала ўз голлари билан «Ювентус»га ғалаба келтирди
Dec. 31, 2017, 8:40 a.m. 1998

«Ювентус» Италия А Сериясининг 19-турида «Верона»га қарши ўйнади. Веронадаги «Марк-Антонио Бентегоди» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйин бошида Блез Матюиди ҳисобни очди. Ўйиннинг иккинчи бўлимида Мартин Касерес собиқ жамоаси дарвозасига жавоб голини урди. 72-дақиқада Пауло Дибала туринликларни олдинга бошлади, дақиқа ўтиб дублни расмийлаштирди ва жамоасига ғалаба келтирди.

«Ювентус» эндиликда 47 очко тўплаган ҳолда Италия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда жойлашган, биринчи ўриндаги «Наполи» билан орадаги фарқ 1 очко. «Верона» 13 очкоси билан 19-ўринда жойлашган.

Италия чемпионати
19-тур

Верона – Ювентус 1:3 (0:1, 1:2)
Голлар: 0:1 – 6 Матюиди, 1:1 – 59 Касерес, 1:2 – 72 Дибала, 1:3 – 77 Дибала.
Верона – Николас, Феррари, Эрто, Караччоло, Касерес (Паццини, 78), Ромуло, Сукулини, Бюхель, Верде, Бесса (Кальвано, 88), Кин (Сукулини, 81).
Ювентус – Шченсни, Лихтштайнер (Бардзальи, 74), Бенатия, Кьеллини, Алекс Сандро, Хедира, Бентанкур (Бернардески, 46), Матюиди, Дибала, Игуаин, Манджукич (Маркизио, 81).
Огоҳлантиришлар: Касерес (41), Ромуло (85).