Доннарумма Мальдини рекордини янгилади
Dec. 30, 2017, 8:21 p.m. 1845

«Милан» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма А Серия 19-туридан ўрин олган «Фиорентина»га (1:1) қарши ўйинни асосий таркибда бошлади.

Бу ҳали 19 ёшга тўлмаган футболчи учун, «россонери» сафидаги 100-ўйин бўлди. Натижада, у 19 ёшга тўлганидан сўнг, «Милан»да 100-ўйинини ўтказган Паоло Мальдини рекордидан ўзиб кетди.

«Биз дурангга лойиқ ўйин намойиш қилдик. «Милан»да бахтиёрман» - деди футболчи ўйиндан кейин.