Фақат «Реал»! Globe Soccer Awards йилнинг энг яхшиларини тақдирлади
Dec. 29, 2017, 9:08 a.m. 5215

«Реал» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Globe Soccer Awards 2017 мукофотини «Йилнинг энг яхши футболчиси» номинациясида қўлга киритди.

Мадрид жамоаси бош мураббийи Зайниддин Зидан 2017 йилнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган бўлса, «Реал» якунига етаётган йилнинг энг яхши клуби, деб топилди.

Португалиялик Жорже Мендеш йилнинг энг яхши агенти, германиялик Феликс Брих энг яхши ҳакам, деб эътироф этилди. Испания Примераси жаҳондаги энг яхши лигага айланди.

Европа клублари ассоциацияси ва Европа футбол агентлари ассоциацияси томонидан таъсис этилган мукофотларни топшириш маросими бугун тунда Дубайда бўлиб ўтди.