Вагиз Галиулин голи йилнинг энг чиройлилари рейтингидан жой олди
Dec. 28, 2017, 12:11 p.m. 4183

Россиянинг «Тосно» клубида тўп суриб келаётган яримҳимоячи Вагиз Галиулин, Премьер-Лиганинг 2017 йилдаги энг чиройли голларидан бири муаллифи бўлди.

«Матч ТВ» телеканали ҳамюртимизнинг 9-турда «Анжи» дарвозасига киритган тўпини РФПЛ жорий мавсумидаги энг чиройли голлар ўнталигига киритди.

Қайд қилиш жоизки, Вагиз Галиулин жорий мавсумда «Тосно» сафида 13та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган.