«Аэрофлот» россиялик мухлислар учун 5 рубллик чипталарни жорий қилди
Dec. 28, 2017, 8:37 p.m. 1378

Йирик миллий авиаташувчи «Аэрофлот» компанияси, жаҳон чемпионати пайтида, Россия терма жамоаси ўйинлари бўлиб ўтадиган шаҳарларга борувчи россиялик мухлисларга 5 рубль эвазига чипта сотишга тайёр.

Бу ҳақда компания раҳбари Виталий Савельев хабар бермоқда.

«Биз чиптани бепул эмас, балки рамзий маънода 5 рубль нархга сотамиз. Жаҳон чемпионати ташкилотчилари 5 баҳо олишини истаймиз. 

Чипталар Россия терма жамоаси ўйинлари бўлиб ўтадиган шаҳарларга ва фақат россиялик мухлисларга сотилади. «Аэрофлот» бу режани амалга ошириши учун 70 минг йўловчини ташишига тўғри келади. Албатта, Россия терма жамоасининг ютуғига умид қиламиз. Агар жамоамиз финалгача етиб борса, бундан ҳам кўпроқ йўловчи ташишимизга тўғри келади. Аммо, бунга тайёрмиз», — деди Савельев.

Россия терма жамоаси «А» гуруҳида Уругвай, Саудия Арабистони ва Миср терма жамоалари билан баҳслашади. Ўйинлар Москва, Санкт-Петербург ва Самара шаҳарларида ўтказилади.