ЖЧ-2018 иншоотлари 30 май кунигача тайёр бўлади
Dec. 27, 2017, 8:43 p.m. 1616

Россия жаҳон чемпионати учун мўлжалланган иншоотларининг барчасини 2018 йил 30 май куни ФИФА ташкилотига топширади.

Бу ҳақда РФ вице-премьери Виталий Мутко хабар бермоқда.

«РФ ҳукумати ФИФА ташкилоти олдидаги барча мажбуриятларини 30 май кунига қадар бажаришга ҳаракат қиламиз» - деди Мутко.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 ўйинлари 14 июндан 15 июлга қадар, Россиянинг 11та шаҳрида ўтказилади.

Аввалроқ, барча иншоотларнинг 80% тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.