ФИФА Россия футболи раҳбарининг ўз ихтиёрига кўра кетгани учун миннатдорчилик билдирди
Dec. 26, 2017, 10:33 a.m. 1783

Россия футбол Иттифоқи президенти Виталий Мутко футболдаги фаолиятини вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, Мутконинг ўзи РФИ ижроқўмининг навбатдаги йиғилишидан сўнг буни маълум қилган. Тахминларга кўра, Мутко допинг можаролари билан боғлиқ вазият ЖЧ-2018 мусобақасига таъсир ўтказмаслиги учун «оловни ўчириш» мақсадида шундай қарорга келган.

Халқаро футбол иттифоқи (ФИФА) ҳам Мутконинг вақтинчалик кетганига ўз фикрини билдириб ўтди:

«ФИФА Мутконинг бундай қарорга келганида Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 манфаатларини ҳисобга олганини яхши тушунамиз. ФИФА жаҳон чемпионатига тайёргарлик кетаётган бу жараёнда ўта масъулиятли қарор қабул қилгани учун миннатдорчилик билдирамиз.

Мутконинг қарори жаҳон чемпионати ташкилотчилигининг юқори савияда ўтишига халақит қилмайди. Бу вақтда ФИФА, Россия ҳукумати, РФИ ва ташкилий қўмита мусобақани юқори савияда ташкил этиш учун режа асосида тайёргарликни давом эттиради», – дея ФИФА баённомасидан иқтибос келтиради ТАСС.