«Боруссия» ван Гаалнинг таънасига жавоб қайтарди
Dec. 26, 2017, 3:59 p.m. 1824

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ижро директори Ханс-Йоахим Ватцке нидерландиялик мураббий Луи ван Гаални танқид қилди.

Маълумки, аввалроқ, мутахассис кичик клубни катта қилиш учун кўпроқ вақт кераклигини, шунинг учун ҳам «Боруссия»да ишлаш нияти йўқлигини айтган эди.

«Ван Гаал «Бавария»ни бошқарганида, «Боруссия» 8 очко фарқ билан Бундеслига ғолиби бўлган. Ўша пайтда «Бавария» иккинчи ҳам эмас, учинчи ўринни олган эди.

«МЮ» да ишлаганида эса, ван Гаал бир нарсани исботлади: у фақат кучли клубларни кучсизлантира олади», – деб Ватцке сўзларини келтирмоқда Sport1.