«Ювентус»га ҳеч ким гол ура олмаяпти
Dec. 24, 2017, 12:43 p.m. 1514

«Ювентус» Италия чемпионатининг 18-турида «Рома»ни 1:0 ҳисобида енгди.

Туринликлар шу тариқа қаторасига саккизинчи ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва 2016 йилнинг февралида ўрнатилган бу борадаги рекордини такрорлади.

Охирги марта «Ювентус» А Серия ўйинлари доирасида шу йилнинг 19 ноябрида«Сампдория»га қарши ўйинда (2:3) гол ўтказган.