«Манчестер Юнайтед» бундеслиганинг энг умидли футболчисини сотиб олмоқчи
Dec. 22, 2017, 10:36 a.m. 3426

«Манчестер Юнайтед» Дортмунднинг «Боруссия» клуби яримҳимоячиси Кристиан Пулишичнинг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, манкунианликлар скаутлари 19 ёшли АҚШ терма жамоаси яримҳимоячисининг ўйинларини кузатиш учун бундеслига учрашувлариги ташриф буюрмоқда. «МЮ» бош мураббийи Жозе Моуриньо келгуси ёзда марказий яримҳимоячи ва вингер сотиб олишни кўзламоқда. Пулишич шу амплуалардан бирига номзод сифатида қаралмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ футболчи учун «Ливерпуль» ва «Бавария» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.