«Ювентус» чорак финалга чиқди, унга рақиб бўлиши мумкин бўлган «Рома» турнирни тарк этди
Dec. 21, 2017, 10:46 a.m. 1232

Италия Кубогининг нимчорак финали доирасида «Ювентус» «Женоа»ни мағлуб этди. Туриндаги «Альянц» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлим охирида Пауло Дибала«Ювентус»ни олдинга олиб чиқди, 76-дақиқада ўйинга захирадан қўшилган Гонсало Игуаин туринликлар жамоаси ғалабасини таъминловчи голни урди.

Бу ғалаба эвазига «Ювентус» Италия Кубогининг чорак финалига йўл олди, «Женоа» турнирни тарк этди.

Кейинги босқичда «Ювентус»га рақиб бўлиши кутилган «Рома» «Торино»га ютқазди. Римдаги «Олимпико» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлим охирида Лоренцо Де Сильвестри ҳисобни очганди. 72-дақиқада Симоне Эдер меҳмонлар жамоаси устунлигини оширди.

5 дақиқа ўтиб Эдин Джеко ҳисобни қисқартириши мумкин бўлганди, аммо у пенальтидан фойдалана олмади. Асосий вақтнинг охирги дақиқасида Патрик Шик битта жавоб голини йўллади - 1:2.

Энди «Торино» кейинги босқичда «Ювентус» билан ўйнайдиган бўлди.

Нимчорак финалнинг яна бир ўйинида «Аталанта» «Сассуоло» устидан ғалабага эришди ва чорак финалга йўл олди.

Ўтган ҳафтада 5 жамоа Италия Кубогининг чорак финали иштирокчиси бўлиб улгурганди: «Лацио», «Фиорентина», «Наполи», «Милан» ва «Интер». 

Италия Кубоги
1/8 финал

Ювентус – Женоа 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 42 Дибала, 2:0 – 76 Игуаин.
Ювентус – Шченсни, Ругани, Бардзальи, Лихтштайнер (Кьеллини, 73), Асамоа, Стураро, Бентанкур, Дуглас Коста (Игуаин, 61), Маркизио, Бернардески (Матюиди, 86), Дибала.
Женоа – Ламанна, Бираски, Россеттини, Хентилетти, Лазович (Риччи, 61), Брлек, Лаксальт, Сентурион (Пеллегри, 72), Омеонга, Кофи, Галабинов (Росси, 77).
Огоҳлантиришлар: Бентанкур (18), Лихтштайнер (18), Хентилетти (36), Галабинов (44), Пеллегри (72), Риччи (90).

Рома – Торино 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 39 де Сильвестри, 0:2 – 72 Эдера, 1:2 – 85 Шик.
Рома – Скорупски, Морено, Эмерсон, Бруно Перес, Жезус, Стротман (Джеко, 76), Гоналон, Ундер (Перотти, 61), Жерсон (Пеллегрини, 67), Эль-Шаарави, Шик.
Торино – Милинкович-Савич, Войнович, Молинаро, де Сильвестри, Моретти, Аккуа, Вальдифьори (Ринкон, 78), Оби, Эдера (Бойе, 85), Ньянг (Беренгер, 72), Белотти.
Огоҳлантиришлар: Ньянг (27), Гоналон (57), Моретти (77).

Аталанта – Сассуоло 2:1 (2:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 16 Корнелиус, 2:0 – 33 Толои, 2:1 – 74, автогол Толои.
Аталанта – Голлини, Манчини, Бастони, Госенс, Толои, Куртич, де Рон, Орсолини (Иличич, 84), Хаас (Шмидт, 66), Кастань, Корнелиус (Гомес, 88).
Сассуоло – Пеголо, Каннаваро, Рожерио, Гаццола, Ачерби, Кассата (Маньянелли, 54), Маццителли, Пьерини (Фальчинелли, 54), Фраттези (Политано, 74), Рагуза, Матри.
Огоҳлантиришлар: Кассата (25), Куртич (61), Рожерио (73).
Четлатиш: Куртич (89).