«Бавария» Коман билан янги шартнома имзолади
Dec. 21, 2017, 9:25 p.m. 1080

Ҳужумкор яримҳимоячи Кингсли Коман «Бавария» билан янги шартнома имзолади.

Энди, 21 ёшли францияликнинг Мюнхен клуби билан имзолаган меҳнат битими 2023 йилгача мўлжалланган.

Коман «Бавария» таркибида 2015 йилдан буён тўп сурмоқда. Бу вақт мобайнида у икки марта Германия чемпионати ва бир мартадан мамлакат Кубоги ва Суперкубогида ғалаба қозонган.