«Бавария» «Боруссия»ни Германия Кубогидан чиқариб юборди
Dec. 21, 2017, 9:49 a.m. 2266

Германия Кубогининг нимчорак финали ўйинлари доирасида «Бавария» Дортмунднинг «Боруссия» клубини мағлубиятга учратди. Мюнхендаги «Альянц-Арена» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 12-дақиқасида Хамес Родригеснинг  стандарт вазиятдан узатган тўпга Никлас Зюле  зарба берди, дарвоза тўсинидан қайтган тўпга Жером Боатенг биринчи бўлиб етиб келди ва боши билан Роман Бюркини доғда қолдирди. Биринчи бўлим охирида Томас Мюллер ўз вақтида берилган пас билан Роберт Левандовскини олдинга ташлади ва ҳисоб яна ўзгарди — 2:0.

77-дақиқада Андрей Ярмоленко битта жавоб голини урди. Мухлислар ўйинда бошқа гол кўришмади.

Бу ғалабадан кейин «Бавария» Германия кубогининг 1/4 финалига чиқди, «Боруссия» турнирни тарк этди.

Германия кубоги
1/8 финал

Бавария – Боруссия Д 2:1 (2:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 12 Боатенг, 2:0 – 40 Мюллер, 2:1 – 77 Ярмоленко.
Бавария – Ульрайх, Боатенг, Мартинес (Руди, 87), Алаба, Зюле, Хамес (Толиссо, 75), Киммих, Видаль, Рибери (Коман, 61), Левандовски, Мюллер.
Боруссия Д – Бюрки, Папастатопулос, Бартра (Дауд, 34), Топрак, Геррейру (Шюррле, 56), Ярмоленко, Кагава, Толян (Исак, 88), Вайгль, Шмельцер, Пулишич.
Огоҳлантиришлар: Рибери (22), Левандовски (79), Видаль (83), Дауд (89).