Узбек O'zbek
Англияда иккинчи футболчи симуляция учун дисквалификация қилинди
Чоршанба, 20 Декабр
2278

«Вест Ҳэм Юнайтед» яримҳимоячиси Мануэль Лансини симуляция ишлатгани сабабли икки ўйинга дисквалификация қилинди, дея хабар бермоқда The Telegraph.

Англия премьер-лигасининг 18 туридан ўрин олган «Сток Сити»га қарши учрашувнинг (3:0) 19-дақиқасида Лансини рақиб футболчиси Эрик Питерс билан тўқнашув натижасида жарима майдони ичида йиқилган ва бош ҳакам Грэм Скотт пенальти белгиланди. Пенальтидан Марк Ноубл унумли фойдаланиб ҳисобни очган.

Ўйиндаги бу эпизод видеоёзуви уч кишидан иборат махсус мустақил гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилган ва Лансини симуляция ишлатган деб топилган.

«Вест Ҳэм» 24 ёшли футболчининг дисквалификация қилиниши юзасидан апелляция берган ва бу шикоятга дарҳол рад жавоби берилган.

Натижада, Лансини Англия Лига кубогининг «Арсенал»га қарши учрашуви (0:1, бўлиб ўтди) ва АПЛ 19-тури доирасидаги «Ньюкасл Юнайтед»га қарши учрашувларни ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ тарихида симуляция ишлатгани учун жазога тортилган илк футболчи «Эвертон» ҳужумчиси Умар Ниассе бўлганди. Лансини бундай жазога тортилган иккинчи футболчига айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз