Элдор Шомуродов тўп сураётган «Ростов»га янги бош мураббий тайинланди
Dec. 19, 2017, 4:05 p.m. 1524

«Спартак», «Мальорка» клублари собиқ устози Валерий Карпин Россиянинг «Ростов» клубига бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда ростовликлар расмий сайти хабар тарқатди.

Манаб берган хабарга кўра, Карпин клуб билан 2,5 йилга мўлжалланган шартнома имзолади.

Олдинроқ, бош мураббий Леонид Кучук истеъфога чиқарилган. Унинг ўрнига вақтинчалик мураббий сифатида Дмитрий Кириченко тайинланганди.

Россия чемпионатининг ортда қолган 20 туридан сўнг «Ростов»  25 очко тўплаган ҳолда, турнир жадвалида 10-поғонани эгаллаб турибди.