«ПСЖ» 57 йиллик рекордни янгилади
Dec. 17, 2017, 1:23 p.m. 3527

«ПСЖ» Франция чемпионатининг 18-туридан олган «Ренн»га қарши учрашувида йирик (4:1) ҳисобда ғалаба қозонди.

Натижада парижликлар сўнгги 57 йилда Франция 1-лигасида бир тақвим йилида 100 ва ундан ортиқ гол киритган илк жамоага айланди, деб ёзмоқда Gracenote Live статистика маркази.

Сўнгги марта бу ишни Парижнинг «Расинг» клуби уддалаганди. 1960 йилда жамоа 101та гол киритишга муваффақ бўлганди.