Узбек O'zbek
ФИФА яна бир мансабдорни порахўрликда айблаб футболдан четлатди
Шанба, 16 Декабр
2593

ФИФАнинг этика қўмитаси Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) президенти Марко Поло дел Нерони 90 кун муддатга исталган турдаги, хоҳ у халқаро бўлсин, хоҳ миллий, футболга алоқадор барча фаолиятдан четлатди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар тарқатди.

Манбанинг хабар беришича, дель Неро коррупцияга аралашишга гумон қилинган ва ҳозирда унинг устидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. ФИФА шу сабабдан ҳам уни футболдаги фаолиятидан четлатган. Хабар қилинишича, 15 декабрдан кучга кирадиган жазо вазиятга қараб 45 кун ҳам давом этиши мумкин.

Дел Неро 2015 йилнинг 27 майида ФИФнинг кўплаб юқори мансабдор шахслари каби пора олганликда гумон остига олинган. Шунингдек Дел Неро 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтган ЖЧ вақтида хизмат кўрсатиш билан боғлиқ коррупцион можарога ҳам аралашган бўлиши мумкин.

2017 йилнинг майидан бошлаб мансабдорга Бразилияни тарк этиш тақиқлаб қўйилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз