Энди умид «Тоттенҳэм»дан. АПЛда тур ўйинлари
Dec. 16, 2017, 3:46 p.m. 4846

Англия премьер-лигасининг 18-туридан ўрин олган учрашувлар старт олади. ТОП-6ликнинг қарийб барчаси чемпионликдан умидини узганини тан олаётган бўлсада, лигада ҳали кураш давом этади. Жорий турда, энди «Тоттенҳэм» «Манчестер Сити»нинг сериясига якун ясашга уриниб кўради. Tribuna.Uz анъанавий равишда энг оммабоп чемпионат ўйинларига батафсил тўхталиб ўтади.

Англия премьер-лигаси
18-тур

«Арсенал» – «Ньюкасл»
Бошланиш вақти
: 16 декабрь, 20:00
Трансляция: Матч! Футбол 1 (ёзиб олинган ҳолда)

Ўйинолди қизиқарли фактлар
«Арсенал» «Ньюкасл»га қарши АПЛ доирасидаги сўнгги 9 учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган, 22 гол уриб, 6 марта гол ўтказиб юборган.

Оливье Жиру АПЛда энг кўп (8та гол) «Ньюкасл» дарвозасини ишғол қилган. Шунингдек «Эмирейтс»да кечган 4 учрашувда «Ньюкасл» дарвозасига урилган олтита голда (5 гол, 1та голли пас) иштирок этган.

«Ньюкасл» «Арсенал» уйига ташриф буюрган сўнгги бешта учрашувда мағлубиятга учраган. Сўнгги марта жамоа бу стадионда 2010 йилнинг ноябрида ғалаба қозониб қайтган.

Рафаэль Бенитес АПЛ доирасида ҳеч қачон «Арсенал»ни мағлуб эта олмаган. (2 дуранг, 4 мағлубият).

Йўқотишлар
Санти Касорла, Шкодран Мустафи ва Аарон Рэмзи жароҳати сабаб бу учрашувда майдонга туша олмайди. Тео Уолкоттнинг иштироки эса сўроқ остида қолмоқда.
«Ньюкасл» таркибида ҳужумчи Александр Митрович жароҳати,Хесус Гамес ва Жонжо Шелви эса дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди. Пол Даммит эса август ойидан буён илк марта яна сафга қайтиши мумкин бўлади.

«Челси» – «Саутҳемптон»
Бошланиш вақти:
16 декабрь, 20:00
Трансляция: UzReport TV, Матч! Футбол 1

Ўйинолди қизиқарли фактлар
«Челси» «Саутҳемптонга қарши Премьер-лига доирасидаги сўнгги уч учрашувда ғалаба қозонган, лекин сўнгги марта2015 йилнинг ноябрида «Стэмфорд Бриж» 1:3 ҳисобида ютқазган.

Антонио Конте «Челси» мураббийлари ичида шу давргача бўлган муддатда ғалабалар фоизи бўйича (74.6 фоиз учрашувларда ғалаба) энг яхши мураббий бўлиб турибди.

Чарли Остин АПЛ доирасидаги «Саутҳемптон» таркибида сўнгги 12 учрашувда асосий таркибда тушганида 8та гол киритишга муваффақ бўлган, жумладан сўнгги тўртта асосий таркибда тушган ўйинларида тўртта гол урган.

«Саутҳемптон» «Челси»га қарши АПЛ доирасидаги сўнгги 24 учрашувда фақат бир марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаган. Бу 2002 йилда, «боксинг дэй» вақтида кузатилган бўлиб, ўшанда меҳонлар дарвозасини Антти Ниеми қўриқлаганди. Учрашув голсиз дуранг билан тугаган.

Йўқотишлар
«Челси» ҳужумчиси Альваро Мората чоршанба кунги учрашувларни ўтказиб юборганди ва бу сафар ҳам унинг майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда. Давид Луиз эса узоқ муддатга сафдан чиқди.
«Саутҳемптон» эса бу учрашувга ҳеч қандай йўқотишларсиз етиб келди.

«Манчестер Сити» – «Тоттенҳэм»
Бошланиш вақти:
16 декабрь, 22:30
Трансляция: Futbol TV, Матч ТВ, Матч! Футбол 1

Ўйинолди қизиқарли фактлар
«Тоттенҳэм» «Манчестер Сити» уйида АПЛ исталган бошқа жамоасидан кўпроқ — 10 марта ғалаба қозонган. 

«Манчестер Сити» бир мавсумда, янги йилга қадар Топ-6га кирувчи барча жамоалар «Ливерпуль», «Арсенал», «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «Тоттенҳэм»ни мағлуб этган АПЛ тарихидаги илк жамоага айланиши мумкин.

Кевин Де Брюйне сентябрдан буён 14 учрашувда майдонга тушиб, жамоасининг 13 голида (5 гол, 8 голли узатма) иштирок этишга улгурди.

Ҳарри Кейн жорий мавсумда АПЛ доирасидаги еттита сафар учрашувида 7та гол киритишга муваффақ бўлди. Шунингдек унда Алана Ширер бир тақвим йилида урган 36 голдан иборат рекордга етиши учун бор-йўғи учта гол етишмаяпти. Унинг ҳисобида 2017 йилда АПЛда урилган 33 гол мавжуд.

«Манчестер Сити» сўнгги 4 учрашувдан буён «Тоттенҳэм»ни мағлуб эта олмай келмоқда.

Йўқотишлар
«Манчестер Сити» ҳимоячилари Жон Стоунз, Бенжамин Менди ва Венсан Компани жароҳати сабаб бу учрашувда майдонга туша олмайди.

«Тоттенҳэм» таркибида Дэвинсон Санчес дисквалификация туфайли, Тоби Алдервейрелд ва Виктор Ваньяма жароҳати сабаб ўйинда иштирок этмайди.

«Вест Бромвич» – «Манчестер Юнайтед»
Бошланиш вақти
: 17 декабрь, 19:15
Трансляция: Матч! Футбол 1

Ўйинолди қизиқарли фактлар

«Вест Бромвич» Алекс Фергюсон бош мураббийликдан кетгач, «Манчестер Юнайтед»га қарши 8 марта майдонга тушиб, уларнинг учтасида ғалаба қозонган. Фергюсон даврида эса 14 учрашувида бирорта ҳам ғалабага (3 дуранг, 11 мағлубият) эриша олмаган.

Гарет Бэрри 36-марта «Манчестер Юнайтед»га қарши АПЛ учрашувида майдонга тушиши мумкин. Фақатгина Райан Гиггз бир жамоага қарши Бэрридан кўпроқ («Ливерпуль»га қарши 38 марта) ўйнаган.
Ромелу Лукаку «Вест Бромвич»га қарши 6 учрашувни асосий таркибда бошлаб, 7та голда (4 гол, 3 голли узатма) иштирок этган.

Алан Пардюни Англияда Моуриньони ютиш бўйича рекордчи саналади. Ҳеч қайси мураббий Жозе Моуриньони Англия Премьер-лигасида Алан Пардьючалик кўп (3 марта ютган) юта олмаган.

Йўқотишлар
«Вест Бромвич» таркибида Гарет Бэррининг иштироки сўроқ остида турибди.
Мэтт Филлипс ва Крейг Доусон эса жароҳатдан тузалиб сафга қайтган. Носир Шодли ҳам умумий гуруҳ билан шуғулланаётган бўлсада, бу учрашувда мураббий уни майдонга тушириб таваккал қилмаса керак.
«Манчестер Юнайтед» таркибида ҳимоячи Эрик Байи камида 2-3 муддатга сафдан чиққан маълум бўлди. Яримҳимоячи Поль Погба эса сўнгги дисквалификация муддатини ўтайди ва учрашувни ўтказиб юборади.

«Борнмут» – «Ливерпуль»
Бошланиш вақти:
17 декабрь, 21:30
Трансляция: Futbol TV, Матч! Футбол 1

Ўйинолди қизиқарли фактлар
Ўтган мавсумда фақатгина битта жуфтликда «Борнмут» -«Ливерпуль» қарама-қаршилигида киритилган голлардан (2та ўйинда 11та гол) кўпроқ гол киритилган. Бу «Кристал Пэлас» -«Суонси» тўқнашуви бўлиб, икки учрашувда 12 гол киритилган

«Ливерпуль» Премьер-Лиганинг сўнгги 8 учрашувидан буён мағлубиятга учрамай (5 ғалаба, 3 дуранг) келмоқда. Уларнинг мағлубиятсиз ўйинлар сони бўйича рекорди 2016 йилнинг ноябрида қайд этилган бўлиб, жамоа ўшанда кетма-кет 11 учрашувда ютқазмаганди.

Жермейн Дефо «Ливерпуль»га қарши сўнгги 3 учрашувда, 3та гол урган. Олдинги 20 учрашувда эса атиги 2та гол киритган.

Муҳаммад Салоҳ яна битта гол урса, 2013/2014 йилги мавсумдан сўнг «Ливерпуль» таркибида барча мусобақаларда 20 ёки ундан ортиқ гол киритган илк футболчига айланади. 2013/2014 йилги мавсумда Луис Суарес ва Даниэл Старрижнинг иккаласи ҳам бу маррани забт этганди.

Йўқотишлар
«Борнмут» таркибида янги жароҳат олганлар йўқ. Ҳимоячи Тайрон Мингс сентябрдан буён майдонга туша олмаяпти.

«Ливерпуль» таркибида Адам Лаллана ниҳоят тўлиқ сафга қайтди. Дарвозабон Симон Миньоле ва Даниэл Старрижнинг иштироки эса сўроқ остида қолмоқда. Жоэл Матип ва Альберто Морено эса жароҳати сабаб бу учрашувда иштирок эта олмайди.

Қолган учрашувлар
«Лестер» – «Кристал Пэлас»
Бошланиш вақти: 16 декабрь, 17:30

«Брайтон» – «Бёрнли»
Бошланиш вақти: 20:00

«Сток Сити» – «Вест Ҳэм»
Бошланиш вақти: 20:00

«Уотфорд» – «Ҳаддерсфилд»
Бошланиш вақти: 20:00

«Эвертон» – «Суонси»
Бошланиш вақти: 19 декабрга ўтар кечаси 01:00


Азамат Муродов тайёрлади