«Ахмат» клуби янги бош мураббийни тайинлади
Dec. 14, 2017, 11:24 p.m. 2018

Россиянинг «Ахмат» клуби раҳбари Магомед Даудов, 33 ёшли мутахассис Михаил Галактионовнинг янги бош мураббий қилиб тайинланганини эълон қилди.

«Муҳтарам дўстлар! Бугун Михаил Галактионов билан 3,5 йиллик шартнома имзоланди.
У Олег Кононов истеъфога чиқарилгач, жамоани вақтинчалик бошқариб турган эди. Аммо, ўз вазифасини жуда яхши бажарди. Бешта ўйиннинг тўрттасида жамоа натижага эришди. Михаил Михайлович ўсмирлар терма жамоаси билан ҳам яхши натижаларга эришган эди.
Унга жамоани чемпионатнинг баҳорги қисмига тайёрлашида муваффақият тилаймиз», — деб ёзди Даудов «инстаграм» саҳифасида.

РФПЛ 20 туридан сўнг, «Ахмат» 26 очко билан 7-ўринда бормоқда.