Неймар «ПСЖ» клубини алдаб кетгани маълум бўлди
Dec. 13, 2017, 5:32 p.m. 16749

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Франция чемпионати ўйинларига жиддий эътибор қаратмаяпти.

25 ёшли бразилиялик бош мураббий Унаи Эмеридан рухсат олиб, 4 кунга Бразилияга кетган эди. 

«Шанба куни эрталаб у менга қўнғироқ қилди ва қандайдир оилавий иши чиқиб қолганини айтди. У мендан Бразилияга кетишга рухсат сўради, айтишича, бу унинг учун жуда муҳим эмиш», – дея Эмерининг сўзларини келтирди ESPN.

Бироқ, матбуот ходимлари, ижтимоий тармоқлардаги хабарлар орқали Неймарнинг клубни тарк этиш учун келтирган сабабнинг жиддий эканига шубҳа билдирдилар.

Дастлаб, бразилиялик Инстаграм саҳифасида шахсий тиш доктори билан тушган суратини жойлаштирди. Сўнгра, дўсти Рейналдо Питта отасининг туғилган кунига йўл олгани маълум бўлди.

Натижада, Неймарга Франция чемпионатида тўп суриш ёқмаяпти, унинг «ПСЖ» клубини тарк этиши фақат вақтга боғлиқ, деган гап-сўзлар кўпайди.